Открытий урок на тему Байраминг муборак Қозоғистоним! (1 класс)

Автор публикации:

Дата публикации:

Краткое описание: ...


Мавзу: Байраминг муборак Қозоғистон

Максат:Болаларни ватанпарварлик рухда тарбиялаш

Тадбирнинг бориши

Ассалому алейкум азиз меҳмонлар, кўнгли дарё устозлар ва ўқувчилар. Мен сизларни барчангизни Ватанимизнинг мустақиллигининг 25 йиллик тўйи билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Бу-

гунги “Байраминг муборак Қозоғистон деб номланган тарбиявий тадбиримизга хуш келибсиз.

Қани-қани, қиз ўғлонлар

Синфимиздаги гул райхонлар

Чизилишиб турайлик

Мадҳияни куйлалик (гимн)

Ўқувчи; Ассалом эй Ватаним

Қутлуғ болсин истиқлол

Ҳурлик бўлсин шиоринг

Мудом топавер камол

Элбошимиз Нурсултондир, эл карвони сордорлидир.

Тинчлик уйи-Астанада,эҳром эрур виқорлидир!

Келишув ва дўстлик дея,бино қурдик ҳамкорликда

Жаҳон аро дўстлик бўлсин наъра тортар Қозоғистон.

Ҳуш келибсиз меҳмонлар,

Байрамимизга марҳабо

Келди истиқлол куни,

Шодлик бўлсин доимо.

Ҳамма: Истиқлол муборак бўлсин барчамизга.

Мана бугун юртимизда тўй, кўрияипсизми болалар бу шодиёнанинг нечоғлик азиз ва гўзал эканлигини ҳис этияпсизми Ватанимизнинг сарҳадлари кенг осмони мусаффо, табияти бе- қиёс, ҳар дами хушфайиз, осойишта, мустақил мамлакатда яшамоқ ҳар бир инсон учун бахт ва шарафдир. Йилдан йилга кўркамлашиб, чирой очиб бораётган юртимиз ривожида ёшларимиз ўзининг муносиб улушларини қўшияпти.

Ўқувчи: Дунёда 3 та мўътабар сўз бор. Бу сўзлар она Ватан ва устоздир. Бу бир-биридан қадрли азиз улуғ сиймодир. Уларни севмаган, қадрламаган киши бўлмаса керак. Ҳамма уларни та- баррук этади. Улар қаршисида таъзим қилади.

Ўқувчи: Жонажон юртимиз турли хил миллат ва элат аҳолиси, барча катта-ю кичик 16 декабрда Қо-

зоғистон “ Жумҳуриятимиз “ мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди. Мустақилик бу

жуда эзгу ва қутлуғ сўз.

Ўқувчи: Ватан нима ўзи? Ватан онанинг алласи, бешигингнинг излари чизилган замин. Аждоднинг

кўмилган қабристон, биз туғилган ер, биз яшаётган қадрдон диёр-Ватандир.

Мустақиллиг нима мустақил давлат нима ? Мустақиллик бу аввало миллий ўзлигимизни

англаб демак. Ўз тили маданияти урф одати, илм фани, армияси, байроғи, герби, мадҳияси

ва ўз қадрятларига эга бўлган давлат мустақил давлатдир.

Ўйин: Ўғил болалар иштирокида.

Ўқувчи: Тиниқ осмон серқуёш ўлкам,

Кенг далалар боғлари кўркам.
Қуёш нури таратар зиё

Дилга яқин ҳамиша Ватан.


Ўқувчи: Ёрқин юлдуз йўлингда хаққон,

Меҳнат қилиб яшаймиз шодон.

Оламни куч, ей улуғ инсон,

Илм билан очиқ кенг жаҳон.


Ўқувчи: Элбошимиз бизга мададкор,

Қайси юрта бундай имкон бор.

Бирлик билан етдик мақсадга,

Юртимиз сақла эй парвардигор.

Ўқувчи: Кўрмаганлар ҳуснига ҳумор,

Сени севиб яшамоқ даркор.

Номинг улуғ бағринг кенг жуда,

Мадҳинг янграр такрор ва такрор.


Ўқувчи: Элбошимиз меҳрида бўлсак,

Ризқ-рўзимиз меҳнатдан олсак,

Замонамга берар баракат,

Содиқ бўлиб Ватанга қолсак.


Ўқувчи: Ватан мадҳи ўзи бир ҳиклат,

Тугамайди алп қадам ҳиммат.

Яратганга айтинг шукрона,

Дур сочилсин, меҳрдан шавқат.


Ўқувчи: Ватан ҳақида доно ҳалқимиз шундай фикр билдирган.


Ўқувчи: Орағың өткір болса,

Қарың талмайды.

Отанің берік болса

Жауың алмайды.


Ўқувчи: біз-жеңістің баласымыз,

Сары, қоңыр, қарасымыз.

Жалғыз Отаным –Қазағистон

Болашақтың ағасымыз.

Отаным тал бесік боп тербеткен,

Мен сенің құшағыңда ер жеткенмін.

Бір уыс топырағың бойға тұмар,

Тәңірдей табынуға сетр еткенмін

Ўйин: Қиз болалар иштирокида.

Ватан деганим бу-

Юрак деганим,

Юракка Ватаним

Керак деганим.

Ватан деганим бу-

Юрак деганим.


Ўқувчи: Биров-бировига

Керак деганим.

Аслида Ватаним бу-
Туғилган жойим

Биринчи қадамим,

Ётган қўрғоним.


Ашула: Ўғил ва қизлар иштирокида.

Олиб борувчи: Мана шу Қозоғистон Ватанда яшаб мустақил Ватанимизга холис хизмат қилаётган ўғил қизларимиз янада юқори пағонага кўтарилаверсин. Биз мустақиллигимз қадрига етмоғимиз даркор. Мус-

тақиллигимиз бизга яхши имкониятга яратиб берди. Мустақиллигимиз шарафи билан ривожланган Мам-

лакатимиз Қаторига кирдик. Байроғимиз ҳамиша юқорига кўтарилиб кўкда ҳилпираб тураверсин. Шу билан бугунги “ Байраминг муборак Қозоғистон” деб номланган тарбиявий тадбиримиз ўз ниҳоясига
етди. Оз бўлсада кўнглингиздан
жой олган бўлсак ўзимизни бахтиёр хис қилган бўлардик.

Ҳамма: Раҳмат.