Статья ВЕРТИКАЛ ТИПДАГИ ВАЛИКЛИ МАШИНАНИНГ ЗАНЖИРЛИ УЗАТМАСИНИНГ ТАХЛИЛИ

Автор публикации:

Дата публикации:

Краткое описание: ...


ВЕРТИКАЛ ТИПДАГИ ВАЛИКЛИ МАШИНАНИНГ

ЗАНЖИРЛИ УЗАТМАСИНИНГ ТАХЛИЛИ

ст.тадқ. И.О. Эргашев, кич.ил.х. А.М. Набиев.

Ўз РФАнинг Механика ва иншоотлар сейсмик мустахкамлиги институти


Маълумки, занжирли узатма махсус тузилишдаги иккита ғилдирак юлдузча ва уларга кийдирилган чексиз занжирдан тузилган бўлади. Машинасозликда занжирли узатмаларнинг ҳаракатга келтирувчи механизмлари – юритма, юк ташиш ва тортиш учун мўлжалланган.

Яратилган вертикал типдаги валикли машинада ҳам асосий механизмларидан бири махсус занжирли узатма (занжир, тишли ғилдираклар, таянч плиталари) ҳисобланади ва ундан кўн-ярим маҳсулотини механик ишлов бериш зонасига, яъни горизонтал текислик бўйича жойлашган вал жуфтлиги оралиғига узатиш учун фойдаланилади.

Бунда занжирли узатманинг тишли ғилдираклар диаметлари тенг деб олинганлиги учун узатиш нисбати i=1 бўлади. Тишли ғилдиракларнинг тишлар сони [pic] га тенг деб қабул қилиб, занжирнинг қадамини қуйидаги ифодадан аниқланади [pic] яъни, [pic] бўлишин аниқланди. Шулардан фойдаланган ҳолда, вертикал типдаги валикли машинада ҳаракатланувчи макет учун ҳар бирининг узулиги 200 мм дан бўлган иккита занжирли узатма бир-бирига параллел жойлашган, ПР-19,05-31-80 роликли занжир (dрол=5,96 мм, бузувчи юкланиши 31,8 кН), станинанинг ҳар бир томонида 4тадан бир-бирига параллел жами 8та HO223345X тишли ғилдираклар (тишлар сони Z=18, dташ=120 мм) танлаб олинган, бунда 2таси етакловчи, 6таси етакланувчи ҳисобланади. Макетни ишга туширишда занжирларнинг чизиқли тезлигини ростлаш учун ўзгармас токли двигател ва автотрансформатор (ЛАТР–1М)дан фойдаланилди. Шунингдек, занжирли узатманинг тезлигини ҳисоблашда [pic] м/с, дан фойдаланилди. Бундан [pic] =0,17145 м/с ёки 10,287 м/мин бўлади. Ишлаб чиқариш шароитида эса узатиш тезлиги 20 м/мин гача бўлиши мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юқоридаги аниқланган параметлар яратилган вертикал типдаги валикли машинанинг ҳаракатланувчи макет учун танланган. Реал валикли машинанинг параметрларини аниқлаш ва уларни асослаш учун эса реал ишлаб чиқариш шароитларини, яъни ишчи валлар орасидаги босим, валларнинг узунлиги, диаметрлари, бурчак тезлиги, занжирнинг чизиқли тезлигини ҳисобга олган ҳолда танланади.