З.М.Бобур
Қадимий Мовароуннахр ва ундаги халқлар хаёти хақида жонли гувохлик берувчи асарлар орасида "Бобурнома" алохида ажралиб туради. Ажойиб лирик шоир, ўзбек адиби Захириддин Мухаммад Бобур томонидан яратилган бу асар ижтимоий-тарихий, илмий-табиий ва адабий-лингвистик маълумотлар хазинасидир.
"БОБУРНОМА" жаҳон кезади
Қадимий Мовароуннахр ва ундаги халқлар хаёти хақида жонли гувохлик берувчи асарлар орасида "Бобурнома" алохида ажралиб туради. Ажойиб лирик шоир, ўзбек адиби Захириддин Мухаммад Бобур томонидан яратилган бу асар ижтимоий-тарихий, илмий-табиий ва адабий-лингвистик маълумотлар хазинасидир. Унда 1494 йилдан 1530 йилгача Ўрта Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистонда кечган воқеалар баён этилган. Бобур тарихий фактларни шунчаки кайд этиш, жангу жадаллар, юришлар хакида хронологик ахборот бериш билангина кифояланмай, воқеаларни жонли тилда қизикарли хикоя қилади, манзара чизади, табиатни, этнографик холатларни тасвирлайди, даврни, унинг хусусиятларини гавдалантиради. Шу сабабдан асар фақат илмий-тарихий ахамияти билан эмас, балки ўзбек бадиий насрининг ёрқин намуналаридан бири сифатида ҳам биз учун кимматлидир. Шоир ўз хотираларини бадиий нақл услубида содда ва равон баён этади, ўнлаб тарихий шахсларнинг аниқ характерини яратади; табиат манзараларини суратини чизади; китобни хар хил сюжетлар, ишқий саргузаштлар, шеърий парчалар билан безайди. Тилга олинган шахсларнинг портрети кийинишини, ташки кўриниши, феъл-атвори, одатлари, ўтмиши, авлод-аждоди бирма-бир таъриф этилади. Асардаги марказий образ — Бобурнинг ўзи, албатта. Унинг ҳис-туйғуларга бой қалби кўз олдимизда ёркин жонланади. Инглиз тарихчиси Элфинистон "Бобурнома" ва унинг муаллифи хақида: "Унинг шахсий хис-туйғулари хар кандай муболағадан ёки пардалашдан холи, услуби оддий на мардона, шу билан бирга жонли ва ифодали. Уз замондошлари биографиясини, уларнинг киёфалари, урф-одати, ннтилишлари, қизиқиш ва қилиқларини кўзгуда акс этгандек равшан тасвирлайди. Бу жихатдан "Бобурнома" Осиёда ягона чинакам тарихий тасвир намунасидир", деб ёзади.
Бобур Ўрта Осиё, Хуросон ва Ҳиндистон географияси, хайвонот хамда набодот олами тўғрисида бой маълумот берган. Хусусан, "Бобурнома"да хиндларнинг этнографияси, илму фани, санъат ва маданияти хақида қимматли фактлар бор. Таниқли хинд шоири Мулк Рож Ананд Осиё ва Африка ёзувчиларининг Тошкент конференциясида (1958) сўзлаган нутқида: "Бу китоб сиз билан бизнинг меросимиздир. Ўзбекистондаги сингари бизда ҳам "Бобурнома" ғоят қадрланади", дегани бежиз эмас эди.
Даврнинг жуда кўп хусусиятларини қамраб олиши, комусий характери ва ўзбек адабий тилининг беқиёс бой имкониятларини намойиш этиши билан "Бобурнома" Алишер Навоийнинг "Хамса"сига қиёс килгудек маданий обида ҳисобланади. Асарнинг тез орада шуҳрат қозониб, XVI асрнинг ўзидаёқ бир неча марта форс тилига таржима этилиши ҳам фикримиз исботидир.
"Бобурнома" форс тилига биринчи марта 1589 йили шоирнинг невараси — шоҳ Акбар саройида хизматда бўлган Абдураҳимхон ибн Байрамхон — Хони Хонон томонидан таржима килинган. Таржима кўп нусхада кўчирилиб, "Воқеоти Бобурий", "Тарихи Бобуршохий" номлари остида Шарк мамлакатларига кенг ёйилган. Абдурахимхон таржимада Бобурнинг ўзига хос баён тарзини бера олган, асар форс адабиёти ва тарихчилигида улкан янгилик сифатида қабул қилинган. Камраб олинган тарихий воқеаларнинг рўйи-рост кўрсатилиши, илмий фактларга бойлиги билангина эмас, балки равон услуби, содда ва жозибадорлиги билан ҳам Бобур асари ўзидан кейин яратилган тарихий мемуарларга кучли таъсир кўрсатади. Чунончи, Гулбаданбегимнинг "Ҳумоюннома" ва Низомиддин Ҳиравийнинг "Табақоти Акбаршохий" каби китобларида буни яққол ҳис этиш мумкин. Шуни айтиш керакки, XVI асрдан бошлаб ўзбек адабиётининг яна бошқа намуналари ҳам форс тилига таржима қилинди. Шарқнинг илғор зиёлилари туркийда (эски ўзбек тилида) яратилган адабиётнинг катта нуфузга эга эканлигини кўриб илм аҳлини бу тилни ўрганишга даъват эта бошлайдилар. Навоий ва Бобурнинг ажойиб асарларини таржима килиб, форсийдонларни баҳраманд этишни мухим вазифа деб биладилар. Чунончи, "Мажолис ун-нафойис"ни 1521 йилда форсчага ўгирган Султон Мухаммад Фахрий Хиротий ёзади: "Баъзи эътиборли ва хурматли кишилар туркий ибораси (тили)дан бехабар бўлганлари сабабли бу гўзал сўзларнинг мавжидан ва бу санъатлар денгизининг дуру гавхарларидан бебаҳрадирлар. Бу таассуфли ахвол эди ва шунинг учун турк гўзали каби парда ичида колган бу дилафрўзнинг юзидан пардани кўтаришни ва мўъжизали хаёлот яратган бу зебо суратни фазилат ва камол ахлига пардасиз кўрсатипши ният этдим".
"Бобурнома" кўлёзмаларининг чиройли расмлар билан безатилиши хам таржиманинг шухрат козонишига сабаб бўлган. Гап шундаки, шох Акбар тасвирий санъатнинг пешкадам хомийси эди. Унинг саройида 104 нафар рассом доимий иш олиб борган. Таржимон Абдурахимхоннинг ўзи хам расм чизиш билан шуғулланган. Акбар саройида ўнлаб китобларга расмлар чизилган. "Бобурнома"нинг форсий нусхаларига ишланган миниатуралар Шарк рассомлик санъатининг ажойиб намуналари ҳисобланади.
Инглиз шаркшуноси Л.Кинг берган маълумотга қараганда, "Бобурнома" ўз асрида яна икки марта — Мухаммадкули ва Зайниддин Хавофий томонидан форс тилига таржима қилинган. Бирок бу таржима кўлёзмаларининг каерда сақланишини олим айтмайди. Абдурахимхон таржимаси Британия музейида ва Москвадаги Шарк кўлёзмалари фондида сақланади. Фотонусхаси Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейимизда хам бор.
Ғарб олимлари "Бобурнома" билан дастлаб ана шу форсий нусхалар орқали танишадилар. Европа шарқшунослари орасида Витсен биринчи марта "Бобурнома" билан кизикиб, ундан айрим кисмларии голланд тилига таржима қилади (1705). XIX аср бошларига келиб, асар бутун Европа илм ахлига маълум бўлган. Бобур меросининг жахоний шухратида, айниқса, инглиз шарқшуносларининг хизмати улкандир. Улар "Бобурнома"ни таржима қилиш ва нашр этишдагина эмас, балки тадкик ва тарғиб этиш борасида хам биринчиликни эгаллайдилар.
1816 йилнинг 12 апрелида Уильям Эрскин Бўмбойдан туриб, Лондондаги ноширларга ёзган хатида туганмас ганжина топиб олгандек хурсандлигини билдиради ва "Бобурнома"ни таржима килаётганидан хабар беради. У.Эрскиннинг Ж.Лайден билан хамкорликдаги таржимаси 1826 йилда босилиб чикди. Таржимонлар асарнингг ўзбекча ва форсча нусхаларини асос қилиб олдилар. Эрскин китобга каттагина мукаддима ёзиб, Бобур ва унинг асарини инглиз китобхонларига таништиради: "Биз Осиёдаги хукмдорлар ичида Бобур сингари гениал ва талантли кишиларни камдан-кам учратамиз. Ақлининг актив фаолияти, хушчақчақ ва совуққонлиги, бевафо тақдирнинг найрангларига карамай, рухининг тетиклиги, подшолар орасида жуда кам учрайдиган сахийлиги, мардлиги, истеъдодлилиги, фанга, санъатга мухаббат ва удар билан фаол шуғулланиши жихатидан Осиё подшолари орасида Бобурга тенг келадигани йўк". Ж.Лайден ва У.Эрскин таржимаси 1921 йили Оксфорд университети нашриёти томонидан кўп жилдли қилиб, иккинчи марта чоп этилди. Бу нашрга Дублин университетининг профессори Л.Кивт сўзбоши ёзиб, "Бобурнома" нашрлари, унинг жахон қўлёзма фондларидаги нусхалари, таржималари хақида маълумот беради, инглизча вариантни кайта тахрирдан чикаради. Биринчи жилднинг ярмини ташкил этадиган илмий очеркида у Мовароуннахр ва Хуросон тарихи, географияси, Бобур тилга олган Самарканд, Андижон, Ўратепа, Кобул ва бошка шахарларнинг ҳозирги аҳволини кенг ёритган. Мазкур нашрнинг яна бир фазилати шундаки, таржиманинг илиий аниқлигини таъминлаш учун хошияларда кўп микдорда изох ва шархлар берилган, китобдаги шеърларнинг кимга тааллуқли эканлиги ва қайси тилда ёзилгани хам кўрсатилган.
Инглиз шарқшуносларидан А.Бевериж хоним 1902 йили "Бобурнома"нинг Хайдаробод нусхасини факсимилье холида чоп эттиради. (У 1971 йили Лондонда кайта нашр этилди). Мазкур нашр асарнинг яна кенгроқ оммалашувига сабаб бўлди. Асарнинг М.Салье бажарган русча таржимаси ҳамда 1960 йили П. Шамсиев ва С.Мирзаев тайёрлаган ўзбекча нашри ана шу А.Бевериж хоним нашрига асосланган. "Бобурнома" Р. М. Калдекот томонидан инглиз тилига кисқартириб таржима килинди. XX аср охирларида Ф.Ж.Талбот хам асарни таржима килиб, суратлар билан нашр эттиради. Шунингдек, Бобур асарларининг Туркияда тарқалишига атоқли олим Рашот Рахмон Оратнинг хизмати катта.
Инглиз тилида Бобур хаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган талай махсус монографиялар яратилган. Лэн Поолнинг "Бобур" (Оксфорд, 1899) ва Харолд Лэмбнинг "Бобур — йўлбарс" (Нью-Йорк, 1961) номли китоблари шулар жумласидандир. Айникса, кейинги китоб кизиқарли адабий-тарихий очерк услубида ёзилган. Буни китобнинг ички бўлимларига қўйилган "Водийдаги вокеалар", "Самарканддан кувилиш", "Кобилдаги салтанат", "Ҳиротда зиёфат", "Бобур ва унинг эли", "Ҳиндистон сари юриш", Папипат ва Канванд". "Буюк мўғуллар империяси" каби сарлавҳалардан хам билиш мумкин. X. Лэмб Бобурнинг адабий меросидаи илмий маълумот сифатида кенг фойдаланган, кўпроқ "Бобурнома"га мурожаат этиб, ундан талай парчалар таржимасини ҳам келтирган. Бундан ташкари , у Мирзо Бобур юрган йўлларни от ва туяда кезиб чиққан. Шу тарика, бу асар амалда Бобур ҳақидаги тарихий роман кўринишини олган эди.
Шарқ халклари тарихи билан шуғулланган яна бошқа инглиз ва америкалик олимлар Бобурнинг шахсий кобилияти ва фаолиятига юкори бахо бериб, уни қадимги Рим саркардаси Юлий Цезарь билан киёслайдилар.
"Бобурнома" 1828 йили А.Кайзер томонидан немис тилига қисқартириб ва 1871 йили П.де Куртейль томонидан француз тилига тўла холда таржима қплинган. Замондошимиз атоқли шаркшунос олим Ж. Л. Боите Граммон "Бобурнома"нинг француз тилидаги янги таржимасини яратди. У бир неча бор юртимизга келиб, ўзбек халқининг турмуш тарзи, тарихи билан яқиндан танишди. Граммон, шунингдек Гулбаданбегимнинг "Темур тузуклари" ва "Ҳумоюннома" асарларини ҳам француз тилига ўгирган. 1912 йилда Тоғаймурод Корлуқ Хатлоний уни яна бир марта форс тилига ўгиради. Бу таржима қўлёзмаси Ўзбекистоп Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти кўлёзмалар фондида сақланмоқда. 1944 - 46-йилларда эса асар усмонли турк тилига табдил қилиниб, Анқарада икки жилдда босилди.
Россияда "Бобурнома" анча илгари пайдо бўлган эди. Шарқшунос Н.Ильминский 1857 йили асарни асл холида Козон шахрида чоп эттирган. XIX аср охирларида "Бобурнома"дан айрим қисмлар И. Пантусов, С. Поляков, В. Вяткин таржимасида рус кптобхонларига қисман тақдим этилган бўлсада, яхлит русча таржимаси амалга оширилмаган эди. Бу шарафли ва хайрли иш моҳир таржимон ва олим М. Салье томонидан бажарилди ва асар 1958 йили Тошкентда босмадан чиқарилди. М.Салье таржима устида 10 йилдан ортикроқ мехнат қилди, асар тилини чуқур ўрганди, беҳад кўп сонли атамалар, ибора ва номлар транскрипциясини бериш, шунингдек, Бобур қаламининг "мардона услубини" сақлашга муваффак бўлди. Шунга қарамай, М. Салье таржимасида хамон талай ноаниқликлар мавжуд. "Бобурнома"даги бир қанча номлар нотўғри берилгаи. Чунончи, Ахмад Мирзо севгилиси Қутлуқбегим "Катак бегим" бўлиб кетган, "букаламун", "муча" каби баъзи сўз ва иборалар таржимасиз ва изохсиз келтирилгани сабабли рус китобхонига тушунарсиз бўлиб қолган. Шеърий парчалар насрий таржимада берилиб, уларнинг қайси тилда ёзилгани ҳам кўрсатилмаган.
Таржима ва нашрлардаги нуксонларнинг аксарияти асарнинг илмий-танқидий матнига эхтиёж борлигидан келиб чиқкан. "Бобурнома"нинг мавжуд нашрлари, ҳатто ўзбекча нашри хам, асар хақида тўла тасаввур беролмайди. Негаки, русча нашрда хам, энг сўнгги ўзбекча нашрда хам 1509 йилдан 1518 йилгача ва 1524 йилгача бўлган воқеалар баёни йўк. Шунга ўхшаш талай ноаниқликларни бартараф этиш учун "Бобурнома"нинг энг эътиборли қўлёзма нусхаларини чоғиштириб, унинг илмий матнини тайёрлаш зарур эди. Ва ниҳоят, бу ишни япониялик бобуршунос олимлар амалга оширдилар: асарнинг танкидий матни яратилиб, нашр этилди. Кўриниб турибдики, Мирзо Бобурнинг ҳаёти ва ижоди турли мамлакатларда ўрганилмокда ва халқаро илмий хамкорлик воситасига айланиб бормоқда. Бу ҳам ўзбек халқининг улуғ истеъдоди, ифтихоридан нишонадир.