Статя ЧИЗМА ГЕОМЕТРИЯ МАКТАБ ЧИЗМАЧИЛИК ДАРСЛАРИДА КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ

Автор публикации:

Дата публикации:

Краткое описание: ...


ЧИЗМА ГЕОМЕТРИЯ МАКТАБ ЧИЗМАЧИЛИК ДАРСЛАРИДА КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИДАН ФОЙДАЛАНИШ МЕТОДИКАСИ.


доцент. Мамуров И.


Таълими ривожланиб бораётган мустақил давлатимизнинг барча тармоқларида янги технологиянинг яратилиши ва жорий қилинишида инсон амалий фаолиятида тутган ўрни билан белгиланади. Жаҳонда информатика ва ахборот технологияллари жадал суръатлар билан ривожланиб, такомиллашиб бораётган сохадир. ХХI-аср компьютер техникаси асри деб бежиз айтилмаган. Ҳозирги вақтда замонавий техникалар ривожлангани сари, барча ўқув даргоҳларида ҳам дарслар замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиб ўтилаяпти. Узлуксиз таълим тизимининг барча турларида фундаментал билимлардан иборат бўлган. Умумтаълим фанлар бўйича ўқув адабиётлари асосан анъанавий босма шаклда тайёрланади. Ҳозирги замонавий ўқув дарсликлари уларнинг электрон вариантлари ҳамда зарур бўлган дастурларнинг дисклари, дискеталари билан биргаликда илова қилинмода. Бу эса ўз навбатида машғулотларни замонавий электрон техник воситалардан фойдаланиб ташкил қилишга қулай бўлмоқда. Чизма геометрия фанини ўқитишда компьютер технологияларидан фойдаланиш, компьютерлаштириш муаммолари юзасидан бир қанча кузатиш ишлари олиб борилган.

Ёш авлодни ҳозирги замон талабларига мос равишда тарбиялашдек вазифа педагоглар олдида туради. Ёшларимиз онгига Мустақил Ўзбекистон, Ватан деган тушунчаларни сингдириб дунё билан ҳамнафас бўлишини таъминлашимиз керак.

Мактабда компьютер гарфикасини ўқитишдан асосий мақсад, ўқувчиларга чизмачилик ва мухандислиик графикаси фанларидан бажариладиган график ахборотларни чизма, диаграмма ва схемалар каби тасвирларни компьютер ёрдамида бажариш тартиби ва қоидаларини ўргатишдан иборат. "Компьютер гарафикаси"нинг асосий масаласи амалий ва оператцион дастурлар ҳамда тайёр буйруқлар пакетидан фойдаланиб, лойиҳалаш ва технологик жараёнларнинг моделларини яратиш ишларини ўқувчилар томонидан компьютерда эркин бажаришлари учун зарур бўлган билим ва малакаларга эга бўлишидан иборат.

Чизмачилик таълими бўйича Давлат таълим стандартида ўрта умум таълим мактабининг 9 синфида тақвимий-мавзуий режасида 4 соатлик дарс ажратилган. “Paint”, “AutoCAD” дастурлар системасида график тасвирларни ясаш, чизма шрифтлари, текис ва ҳажмли шакллар тасвирларини ясаш бўйича мавзулар ажратилган. Замонавий дарсга жуда катта талаблар қўйимоқда. Дарс жараёнида информацион технологиядан фойдаланишнинг методикасини ўрганиб чиқишга ҳаракат қилдик.

Агар ишлаб чиқилган ўқитиш методикаси мантиқан тўғри ва услубий нуқтаи назаридан мукаммал бўрлса, назарий ва амалий билимларни осон ва қулай ўзлаштириш ҳамда ўқув жараёнида вақтни тежаш мумкин бўлади. Бунда ҳар бир педагог - ўқитувчидан бу фанниг назарий асосларини чуқур билиши қуйидаги амалий малакаларга эга бўлиши талаб қилинади:

Чизмачиликда компьютер учун ажратилган машғулот мавзуларни танлашда ўқувчиларни AutoCAD дастурининг қуйидаги: кесма чизиш, уни бўяш, унга тур бериш, чизиқларни турларга ажратиш, айлана чизиш ва унинг асосида туташма ясаш, ортиқча чизиқларни ўчириш, тасвирни сақаш, матн ёзиш, чизилган чизмани ва ёзилган матнни тахрир қилиш, ўлчам қўйиш каби буйруқлардан амалий фойдаланишга ўргатиш. Компьютерда чизма бажариш малакаларини ошириш каби кетма-кетликларни бажариш мақсад қилиб қўйилган. Бу буйруқлардан фойдаланиб бажариладиган чизмалар чизмачиликни "Геометрик чизмачилик" бўлимидаги мавзуларни компьютер графика ишига вазифа вариантлари сифатида текис контур чизмаларни олиш услубий жиҳатдан тўғри бўлади.


Хулоса қилиб айтиш мумкинки, юқорида кўрсатилган тартибда мавзуларни ёритиш ўқувчи ва ўқитувчиларнинг чизмаларни компьютерда бажаришини таъминлайди ва енгиллаштиради.