Мавзу: Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикояси
Дарснинг мақсади: ҳикояни ўқитиш, мазмунини тушунтириш, матн устида ишлаш;
- давр, ночорлик, инсоннинг қадр-қиммати ҳолатларини уқтириш;
- даврга муносабат билдириш ва қиёслаш кўникмаларини ривожлантириш
Дарснинг усули: интерфаол, 3/1 технологияси(3 ҳақиқат, 1 ёлғон тарзида).
Дарснинг кўргазмалилиги: ёзувчи портрети, асарлари,
Бу асарни тушунтиришда асосан, ўқитувчи 2 та усулдан фойдаланиб мавзу ғоясини тушунтириши ҳақида тўхталамиз.
Ўқитувчи аввало, гуруҳларга мавзуни ўқиттиради, ҳар бир тасвирга алоҳида тўхталишни таъкидлайди, Ўқувчилар асар моҳиятини тушунганларидан сўнг ўзларига хулосалар беришга ундайди, дарс жараёнида ўқитувчининг маҳорати билан ўқувчининг ҳаракати савол- жавоб асосида уйғун бир ҳолат кашф этилади.
Жумладан, “Сотиболди касални ўқитди – бўлмади, табибга кўрсатди. Табиб қон олди. Беморнинг кўзи тиниб, боши айланадиган бўлиб қолди. Бахши ўқиди, хипчин билан савалатиб, товуқ сўйиб қонлати..., бўлмади”-тасвирида табиб қон олганда, нега боши айланадиган бўлиб қолди? Саволлари билан мурожат қилиниши мумкин.
Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Сотиболди бемор аёлини даволаш учун нима ишларни амалга оширди?
2. Оғир бетоб хотиннинг даволанмаслигининг сабаблари ҳақида фикр юритинг.
3. Сотиболдининг иқтисодий аҳволи ночор эканлиги ким сабабчи?
Асар мазмуни ўқитилиб, давр воеалари қиёсланганда, ўқувчилар фаоллашади.
Асарнинг мустаҳкамлаш қисмида, 3/1 технологияси(3 ҳақиқат, 1 ёлғон)ни қўллашда қуйидагича йўналтириш мумкин.
Ўқувчилар асар билан тўлиқ танишиб бўлганларидан сўнг, “Сотиболдининг аҳволи нечоғлик ночорлиги”, “Хўжайини Абдуғанибой имкониятлари”, “Беморнинг кўзи тиниб, боши айланадиган бўлиб қолди” каби ҳақиқатни сўзласалар, бир ёлғонига “Шифокорлар Сотиболдининг хотинини даволади” мазмунида ўз тақдимотларини ишлаб чиқишади.
Бу мисоллар асосида асар мазмуни ахборот тарзида яққол намоён бўлади. Таҳлил шу тариқа давом эттирилади.
Адибнинг асарни қаҳрамонларини тасвирлаш маҳорати кучлики, бунда, воқеалар уйғунлашиб, кичик қизча орқали асар воқеасига якун ясайди.
Ўқитувчининг вазифаси савол-топшириқлар билан бирга болалар эътиборини мана шу ҳақиқатларга қаратишдан иборат.
Гуруҳлар тақдимотидан сўнг рағбатлантириш муҳим саналади.
Уйга вазифа: Ҳикоя ёзиш. “Бўлган воқеа” мавзусида ихтиёрий ҳикоя тузиш. Ҳикояда асар тасвирларидан фойдаланиш буюрилади.