Мавзу: Назар Эшонқул
“ Шамолни тутиб бўлмайди”
ҳикояси
Мавзу: Назар Эшонқул
“ Шамолни тутиб бўлмайди” ҳикояси
Мақсад:
Таълимий : Ўқувчиларни Назар Эшонқулнинг “Шамолни тутиб бўлмайди ” ҳикояси билан таништириш,ўқувчиларнинг асар юзасидан олган билимларини бойитиш ва мустаҳкамлаш,
Ривожлантирувчи: Мантиқий фикрлаш қобилиятларини ўстириш, дунёқарашларини кенгайтириш,теран фикрлашга уни ёқлай билишга ўргатиш.
Тарбиявий: Асарнинг тарбиявий аҳамияти орқали ўқувчиларда одоб- аҳлоқ мезонларини камол топтириш,юксак муомала маданиятига ўргатиш, инсоний муносабатларни камол топтириш.
Дарс услуби: изланувчанлик,ижодкорлик.
Дарс тури: баҳс - мунозара дарси
Жиҳоз: интерактив тахта, дарсликлар, қўшимча адабиётлар , баҳолаш жадвали, дарс режаси.
Дарснинг бориши:
Ташкилий қисм:
А) Ўқувчиларнинг психологик аҳволини аниқлаб позитив йўналтириш
Б) Синфни уч гуруҳга бўлиб,сардорларни белгилаш,ўқувчиларнинг
диққатини дарсга жалб қилиш.
В) Гуруҳларга ном бериш: “Тарихшунослар”,”Руҳшунослар”,”Адабиётшунослар”
Асосий қисм:
I.Ақлий хужум 1 балл (5минут)
Адабиёт назарияси асосида савол-жавоб :
1.Мемуар асар деб нимага айтамиз?
2.Мухаммас нима?
3.Шеърий вазнлар ҳақида нима биласиз?
4.Қисса деб нимага айтамиз?
5.Ижтимоий ва интим лирика дебнимага айтамиз?
6.Ҳикоя нима?
Назар Эшонқул ҳақида слайдларни ўқувчилар эътиборларига ҳавола этиш
II. Ўйла ,изла ,топ - 3 балл (5минут ,изоҳга 7 минут)
Фикр юритинг ва чизиб шарҳланг.
Постерга чизилган кластерларингизни ёқланг
1.гурух”Адабиётшунослар”Назар Эшонқулнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида билганларингизни ёритинг.
2.гурух “Руҳшунослар” Шамолни тутиб бўлмайди ҳикоясидаги Байна момонинг руҳий кечинмалари ва адибнинг асарларида руҳий ҳолатнинг акс топиши ҳақида фикр юритинг .
3.гурух “Тарихшунослар” Жамоалаштириш даври ҳақида нима биласиз?
III.Ҳикоя устида иш (12минут)
Берилган ҳикояда воқеа-ҳодисаларнинг кетма –кетлиги ўзгача берилган, ҳар бирингизга тарқатилган парчаларни ўқиб воқеа-ҳодисаларнинг кетма-кетлигини хронологик тартибда, яъни рўй бериши бўйича сўзлаб беринг.
IV.Эссе ёзинг (5 минут)Бунда ҳикоядан олган таассуротингиз ҳақида ёзинг.
V.Уй вазифасига Байна момога хат ёзиш берилади.
III. Хулоса ва якун
Дарс давомида қатнашганларни балларига қараб баҳолаш,яъни
“5”баҳо 9-10 баллгача
“4”баҳо 7-8 баллгача
“3”баҳо 5-6 баллгача қўйиб баҳолаш.
Ўқувчиларни рағбатлантириш , саволларга жавоб бериш, дарсни якунлаш.