Открытый урок на тему Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси

Автор публикации:

Дата публикации:

Краткое описание: ...


Э. Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси


Мақсад:

-қасида нималигини тушунтириш, Ватанимиз сарҳадлари, буюк сиймолари ҳақида билимларини кенгайтириш ва бу ҳақда шеърий парчаларни ифодали ўқитиш:

-ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ифтихор туйғуларини ривожлантириш, Ватанимиз учун ёниб яшаш муқаддас бурчи эканлигини сингдириш;

-ёшларнинг юрт келажагига ишонч уйғотиш, ёд ғоялар таъсирига тушиб қолмаслигини уқтириш.

Жиҳозлар: Э. Воҳидов портрети, “Куй авжида узилмасин тор” китоби (121-124-бет), тарқатма материаллар, шеърий парчалар ёзилган картон, компьютер. қоғоз,скотч.

Дарс усули: савол-жавоб, бумеренг,бахс-мунозара.

Шиор: Туғилгансан.Озод, мудом.Озод бўлиб қол!(“Руҳлар исёни”достони эпграфи)

Назорат: Жамоа ва кичик гуруҳлардан сўраш, ўз-ўзини назорат қилиш.

Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида баҳолаш.

Дарс режаси:

  1. Э. Воҳидов ижодиёти ва қасида жанрига бир назар

  2. Ўзбегим” қасидаси мазмуни

3. “Ўзбекистон алломалар юрти”

Дарснинг бориши:

I. Ташкилий қисм Ўқитувчи саломлашиб, давоматни аниқлагач, синфни 3 та гуруҳга бўлиб (“Беруний”, “Навоий”, “Улуғбек” каби буюк сиймоларнинг номлар билан аташи мумкин)жойлаштиради. (2 дақиқа)

II. Ўтилган дарсда берилган Одил Ёқубовнинг «Музқаймоқ» ҳикояси бўйича савол-жавоб асосида сўралади, яхши қатнашган ўқувчиларни рағбатлантирилади ва янги мавзуни эълон қилинади. (5 дақиқа)

III. Янги мавзу баёни (ўқитувчи маърузаси-5 дақиқа, шеърий композиция- 5 дақиқа, гуруҳлар тақдимоти-15 дақиқа)

Ўқитувчи Эркин Воҳидовнинг ҳаёти, серқирра ижоди ҳақида ва қасида-тарихий воқеалар, машҳур шахсларни мадҳ этувчи тантанавор услубдаги, ғазал шаклидаги шеър эканлиги, Навоийнинг “Ҳилолия”(Ҳусайн Байқарога), Огаҳийнинг “Огоҳномаси”(Муҳаммад Раҳимхонга) ва замонавий ўзбек адабиётида М. Шайхзоданинг “Тошкентнома”, А.Ориповнинг “Ўзбекистон” каби қасидалар ҳақидаги маълумотлар билан слайдлар асосида дарсни бошлайди.

Ўқитувчи Ўзбегим” қасидасини аруз вазнида бўлганлиги учун қандай ўқилиши ва қай тартибда янги гуруҳлар ташкил этишлари ва тақдимот қилиш тартибини тушунтиради. Гуруҳ аъзоларидан 2 ўқувчи 2 байтдан навбати билан кетма-кет ўқиши ва бошқа гуруҳнинг ихтиёрий аъзоси изоҳ берилиши сўралади. Ўқитувчи гуруҳларга топшириқ беришдан олдин ўқиладиган қасида намуналари, буюк алломалар ҳақидаги маълумотлар ёзилган варақлар гуруҳларга тарқатиб қўйилган бўлади ва тақдимотга чиқувчи ўқувчини гуруҳ аъзолари ўзлари белгилайди.

1-гуруҳ:

1-ўқувчи: Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, ўзбегим

Сенга тенгдош Помиру Оқсоч Тиёншон, ўзбегим

Сўйласин Афросиёбу Сўйласин Ўрхун хат,

Кўҳна тарих шодасида Битта маржон ўзбегим

2-ўқувчи: Ал Беруний, Ал Хоразмий, Ал Фороб авлодидан,

Асли насли балки Ўзлуқ, Балки Тархон ўзбегим.

Ўтдилар шўрлик бошингдан Ўйнатиб шамширларин

Неча қоон, неча султон, неча минг хон ўзбегим.

2-гуруҳ:

1-ўқувчи: Тоғларинг тегрангда гўё Бўғма аждар бўлди-ю,

Икки дарё-икки чашминг, чашми гирён ўзбегим.

Қайсари Рум найзасидан Бағрида доғ узра доғ,

Чингизу Боту тиғига Кўкси қалқон, ўзбегим.

2-ўқувчи: Ёғди тўрт ёндин асрлар Бошингда тийри камон,

Умри қурбо мулки торож, юрти вайрон ўзбегим.

Даври зулмига ва лекин Бир умр бош эгмадинг,

Сен-Муқанна, сарбадор-сен, Эрксевар қон, ўзбегим.

3-гуруҳ:

1-ўқувчи: Туздию Мирзо Улуғбек Кўрогоний жадвалин,

Сирли осмон тоқига илк-Қўйди нарвон ўзбегим.

Мир Алишер наърасига Акс-садо берди жаҳон

Шеърият мулкида бўлди Шоҳу султон, ўзбегим.

2-ўқувчи: Илму шеърда шоҳу султон, Лек тақдирига қул,

Ўз элида чекти ғурбат, Зору нолон ўзбегим.

Мирзо Бобур-сен, фиғоннинг Солди олам узра ўт,

Шоҳ Машраб қони сенда Урди туғён ўзбегим

Ўқитувчи ўқиган ўқувчининг шеърни ўқий олиш қобилиятини ва изоҳ берган ўқувчи қайси гуруҳ аъзоси эканлигини кузатади.

Ўқитувчининг вақтни белгилаши билан ҳар бир гуруҳ ўқувчилари ўз столларидаги маълумотларни ўқиб чиқишади ва 3 та гуруҳ ҳам тенг бўлинишиб, янги гуруҳ ташкил этишади. Янги гуруҳлар иккинчи столдаги маълумотлар билан ҳам танишади ва ўзларининг билган маълумотлари асосида бир-бирларига сўзлаб беришадилар. Сўнгра янги гуруҳ аъзолари дастлабки ҳолатдаги гуруҳларига қайтадилар ва ўқиган, эшитганлари асосида “Ўзбекистон алломалар юрти” мавзусида ўз тақдимотларини яратишга киришадилар. Ўқитувчи бу пайтда ҳеч кимнинг эътиборини чалғитмаган ҳолда ўқувчиларнинг билимини, ўзлаштирилганлик даражасини аниқлаш учун гуруҳ ичида юриб ички назорат ўтказади. Тақдимот иши ҳар бир гуруҳдан бир ўқувчи томонидан тингланади.

IV. Мавзуни мустаҳкамлаш (10 дақиқа). Ўқитувчи гуруҳларнинг фикр-

мулоҳазаларини янада тўлдиради ва бойитади. Қасидада тилга олинган Берунийнинг илмий ишлари, Форобий "Фозил одамлар шахри" номли машҳур асарида халқ раҳбари қуйидаги 12 фазилат(соғ, фаросатли, зеҳнли зукко,пок ниятли, ҳақгўй бўлиши каби)га эга бўлиши, Шоҳрух Улуғбекни 1411 йили Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг ҳокими этиб тайинланиши, Сирдарё ва Амударёларининг қадимий номлари, туркий халқларнинг Ўрхун хати ва унда ёзилган тошбитиклар Ўрхун-Энасой ёзма ёдгорликлари тўғрисида ўқувчиларнинг билганлари асосида бахс-мунозара ўтказади ва умумий хулосалар билан мавзуни якунлайди.

V. Якуний босқич (3 дақиқа)

Баҳолаш. Ўқувчиларнинг ифодали ўқиш, гуруҳларда ишлашдаги

фаоллиги, эркин ва мустақил, ижодий фикрлаши кузатилади ва ўз ўрнида

баҳоланади ва рағбатлантирилади

Уйга вазифа. “Ўзбегим” қасидасидан парча ёдлаш, “Тошкент-маданият маркази” мавзусида матн тузиб келиш

Тарқатма материаллар учун намуналар илова қилинади:

1-илова

Қасида”арабча сўздан олинган бўлиб, “мақсад”, “ният”, “бирор ишга қасд қилиш” каби маъноларни билдиради. Қасиданинг умумий ҳажми 15- 20 байтдан кам бўлмайди.

2-илова

Э. Воҳидовнинг китоб ва шеърлари: “Тонг нафаси”(1961), “Юрак ва ақл”(1963), “Менинг юлдузим”(1964), “Ҳозирги ёшлар”(1975), “Муҳаббат”(1976), “Тирик сайёралар”(1980), “Бедорлик”(1985), “Руҳлар исёни” каби.

3-илова

Xoрaзмий “Aл- жaбр вaл муқoбaлa“ китoби билaн мaтeмaтикa тaриxидa биринчи бўлиб мaтeмaтикa фaнигa aсoс сoлди. Муҳaмммaд ибн Мусo aл- Xoрaзмий (783-850 йиллaрдa яшaб ижoд қилгaн) қaдимги Xoрaзм дийридa туғилиб, вoягa eтaди. Дaстлaбки сaвoд вa турли xил сoҳaдaги билимлaрни у ўз oнa юрти Xoрaзм вa Мoвoрoуннaxр шаҳaрлaридa кўpгинa устoзлaрдaн oлaди. Зaмoнaсининг мaшҳур мaтeмaтиги, aстронoми вa гeoгрaфи сифaтидa фaнгa улкaн xиссa қўшди. Xoрaзмий 20 дaн oртиқ aсaрлaр ёзгaн бўлиб, фaқaт 10 тaсигинa бизгaчa eтиб кeлгaн. Мaтeмaтикaгa дoир aсaрлaри “Aл – жaбр вaл - муқoбaлa”, “Ҳинд xисoби ҳaқидa”, гeoгрaфиягa oид aсaрлaри “Китoб сурaт ул - aрз” (Ер сурaти), aстрaнoмиягa oид aсaрлaри “Зиж” вa “Устирлaб билaн ишлaш ҳaқидa”, тaриxгa oид aсaрлaри “Китoб aт - тaриx”, “Яxудийлaрни тaқвими вa бaйрaмлaрини aниқлaш ҳaқидa рисoлa” нoмлaри билaн aтaлгaн. Ҳaттo “aлгeбрa” aтaмaси ушбу китoбнинг “aл – жaбр”дeб юритилгaн қисқaчa нoмининг aйнaн ифoдaсидир.

4-илова

Абу Раҳон Беруний(973 – 1048 йиллaр дa яшaгaн)астрономия, физика, математика, геодезия, геология, минералогия, тарих кабиларни чуқур ўрганди. У Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида туғилди ва ёшлигиданоқ илм-фанга қизиқиши орта борди. Беруний машҳур олим Абу Наср Мансур ибн Ироқ қўлида таълим олди. У 22 ёшида Хоразмдан чиқиб кетиб, Каспий денгизи соҳилидаги Журжон шаҳрида, сўнг қадимги Рай шаҳрида муҳожирликда яшади ва “Осор ал-боқия” (Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар) асарини ёзди. Унинг ўз даври илм-фанининг турли соҳаларига оид 160 дан ортиқ таржималари, турли ҳажмдаги асарлари, ёзишмалари қолганлиги маълум. Олимнинг “Ҳиндистон”, “Хоразмнинг машҳур кишилари”, “Геодезия”, “Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар” каби асарлари илмий мерос сифатида илм-фанга катта ҳисса бўлиб қўшилган.

5-илова

Форобий ўз замонаси илмларнинг барча соҳасини мукаммал билганлиги ва илмлар ривожига ката ҳисса қўшганлиги, Шарқ мамлакатларида унинг номи улуғланиб, “Ал-Муаллим ас-соний” – “Иккинчи муаллим” (Аристотелдан кейин), “Шарқ Арастуси” деб юритилган. Форобий туркий қабилалардан бўлган ҳарбий хизматчи оиласида, Сирдарё қирғоғидаги Фороб – Ўтрор деган жойда туғилган. Форобий бошланғич маълумотни она юрти, сўнг Тошкент (Шош), Бухоро, Самарқандда ўқиди. У 160дан ортиқ асар яратган. Буюк вaтaндoшимиз Aбу Нaср Фaрoбийинг ижтимий- сиёсий ҳaёт, дaвлaтни бoшқaриш мaсaлaлaригa, axлoқ тaрбиягa, фиқxшунoслик, этикa, пeдaгoгикaгa дoир aсaрлaри, “Бaxт сaoдaтгa эришув йўллaри” (“Рисoлa фи-т тaнбex oлa aсбoб aс- сaoдaт ”), “Шaxaрни бoшқaриш” (“Aс – сиёсaт aн – мaдaния”), “Уруш вa тинч турмуш ҳaқидa китoб” (“Китб фитoйии вa-л xуруб”), “Фaзилaтли xулқлaр” (“Aсaшрaт aл – Фaзилa”) вa бoшқaлaрдир.

6-илова

Улуғбек 1394 йилнинг март ойида Эроннинг ғарбидаги Султония шаҳрида, бобоси Амир Темурнинг ҳарбий юриши пайтида туғилди. У Шоҳрух Мирзонинг тўнғич ўғли бўлиб, унга Муҳаммад Тарағай исми берилган, лекин болалигидаёқ у Улуғбек деб атала бошлаб, бу исм кейинчалик унинг асосий исми бўлиб қолди. Амир Темур вафотидан кейин кенжа ўғли Шоҳрух Мирзо тахтга ўтирди ва Ҳиротни пойтахт қилиб белгилади. Мовароуннаҳр пойтахти Самарқандни ўғли Улуғбекка топширди.

Улуғбек 17 ёшида ҳоким бўлди, лекин у бобоси сингари ҳарбий юришларга эмас, илм-фанга қизиқди. Шоҳ сифатида 40 йилдан ортиқроқ мамлакатни адолат билан бошқарди. Олим сифатида расадхона қурдирди, астрономик кузатишлар олиб борди. Улуғбекнинг маълум ва машҳури унинг ”Зиж”и бўлиб, бу асар “Зижи Улуғбек”, “Зижи жадиди Гурагоний” деб ҳам аталади. “Зиж”дан ташқари унинг қаламига мансуб математик асари “Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола”, астраномияга оид “Рисолаи Улуғбек” (ягона нусҳаси Ҳиндистонда, Алигарх университети кутубхонасида сақланади) ва тарихга доир “Тарихи арбаҳ улус” (“Тўрт улус тарихи”)асаридир. Улуғбек “Зиж”и ўз таркибига кўра икки қисмдан: кенг муқаддима ва 1018 собита юлдузининг ўрни ва ҳолати аниқлаб берилган жадваллардан иборат бўлиб, муқаддиманинг ўзи мустақил тўрт қисмни ташкил қилади.