Урок Йил фаслларининг алмашиниши

Автор публикации:

Дата публикации:

Краткое описание: ...


Мавзу: Йил фаслларининг алмашиниши.

Мақсад: а) ўқувчиларга йил фасллари ,уларнинг алмашиниши ва аҳамияти

ҳақида маълумот бериш.

б) экологик тарбия бериш, табиатни севишга, ғамхўр бўлишга ундаш.

в) дунёқарашини, фанга бўлган қизиқишини тарбиялаш.

Дарс тури: янги билим берувчи.

Дарс усули: суҳбат, савол – жавоб, тушунтириш.

Дарс жиҳози: дарслик, мавзуга оид рангли расмлар , проектор, диск, қоғоз ,

маркер, микрофон

1.Дарснинг бориши:

Ташкилий қисм.

а) Саломлашиш.

б) Давоматни аниқлаш.

в) уй вазифасини сўраш.

г)Янги мазу мақсади билан таништириш.

Шодлик даврасини қуриш.

Ўқувчиларни дарга психологик тайёргарлигини кўриш,ўқувчилар бир-бирига бугунги дарсда омад тилайдилар.

Ўқувчиларни 2 гуруҳга бўлиб олиш , номлаш.

1-гуруҳ: Глобус гуруҳи.

2- гуруҳ: Харита гуруҳи.

Ҳар бир ўқувчилари ўз гуруҳ номларига изоҳ берадилар.

1-гуруҳ:

Глобус- бу ернинг кичрайтирилган шакли бўлиб, лотин тилидан таржима қилинганда шар деган маънони билдиради.

2- гуруҳ:

Харита – ернинг маълум бир масштаб асосида кичрайтириб, қоғозга туширилган тасвиридир.

Ўтилган мавзулар бўйича савол-жавоб ўтказиш ,“Ақлий ҳужум” усулидан фойдаланиш.Ҳар бир гуруҳ белгиланган вақт ичида берилган саволларга жавоб беришади.

  1. Гуруҳ:

1 . сутка деб нимага айтилади?

2. 1 сутка неча соат?

3. Қуёш қайси томондан чиқиб ,қайси томонга ботади?

4. Ернинг айланишини биз нима учун сезмаймиз?

5.Коинотга йўл қачон очилган?

6. Коинотга биринчи бўлиб парвоз қилган учувчи?

2-гуруҳ:

  1. Сайёра нима?

  2. Сайёраларнинг қуёш атрофидаги йўли нима деб аталади?

  3. Коинот нима?

  4. Планеталар сони ва уларнинг номлари?

  5. Ернинг йўлдоши?

  6. Қозоқ халқининг биринчи фазогири?

Жавобларни тинглаш, ғолиб гуруҳни аниқлаш, ўқувчиларни рағбатлантириш.

Дам олиш дақиқаси.

Видеолавҳа ёрдамида фаслларга оид рақс бажартириш.

2. Янги мавзу:

Муаммоли вазият яратиш, савол берилади.

Ҳозир тинглаган қўшиғингиз нима ҳақида экан?

Жавобларни тинглаш, тўлдириш мақсадида проектор ёрдамида янги мавзуга оид видеолавҳа кўрсатилади.

Савол берилади:

Ҳозир сиз томоша қилган видеолавҳада нималар тасвирланган?

Жавобларни тиглаш, дарслик билан ишлаш, берилган матн билан таништириш, ўқувчиларга йил фаслларининг алмашиниши ҳақида маълумот бериш.

  • Қуёш системасига тегишли бўлган барча космик жисмлар, жумладан ер ҳам қуёшнинг атрофида айланма ҳаракатда бўлади. Ернинг қуёш атрофида айланадиган йўли ер орбитаси дейилади. Ер шари шу ўзининг орбита текислигига 66º бурчак орқали қия жойлашган, шунинг учун ернинг қуёшни айланиб чиқишида ер юзасига қуёш нури ҳар шароитда ҳар турли тушади. Шунинг учун ҳам ер юзасида йил фасллари алмашиб туради. 1 йилда айланиб чиқишига кетган вақт йил дейилади. 1 йил эса 365-366 кун бўлади. 1 йилда 12 ой борлигини биласиз февраль ойи ҳар 4 йилда бир марта 29 кун бўлиб келади.Шу йил кабиса йили деб аталади.

Слайд орқали ўқувчиларга қуёш нурларининг 1 ёзда, 2 қишда тушиши

ҳақида тушунча бериш, тушунтириш.

  • Агар Ер ўқи тик бўлганда,қуёшнинг атрофини айланганда ернинг ҳамма жойига қуёш нури бир хилда ва баравар тушар эди. Унда экваторда йил бўйи иссиқ ёз, ундан шимол ва жанубга томон куз ёки кўклам, қутбларда мангу қиш фасли бўлар эди, аслида ундай эмас.Ер ўқи қия жойлашган ва шу қиялик Қуёшни айланганда ўзгармас ҳолатда қолади. Шунга мос ҳолатдаер ўз орбитасининг ҳар жойига борганда, шимолий ва жанубий ярим шарларга Қуёш нурининг тушиш бурчаги ва миқдори ўзгариб туради.

  • 1-ҳолатда:

Ер қуёшга шимолий қутб томони билан жойлашгани кўрсатилган, қуёш нурларишимолий ярим шарга кўп тушади, у ерда ёз фасли.

22 июнь энг узун кун, энг қисқа тун.

  • 2-ҳолатда:

Ернинг қарама – қарши туриши кўрсатилган,бунда жанубий ярим шарда ёз,шимолий ярим шарда қиш фасли.

22 декабрь энг қисқа кун, энг узун тун

  • 3 ҳолатда:

Кўклам, 21 март тенг кунлик.

  • 4 ҳолатда:

22 сентябрь кузги тенг кунлик.



3-4 ҳолатда:

Ер қуёшга нисбатан кўндаланг жойлашган, Қуёш нури шимолий ва жанубий ярим шарга бирдай тарқалиб турибди.

3. Янги мавзуни мустаҳкамлаш:

Гуруҳларга топшириқ берилади. “Тўплаштириш” усулидан фойдаланиш.

1-гуруҳ 2-гуруҳ









Ўқувчиларнинг жавобини тинглаш, тўлдириш. Ғолиб гуруҳни аниқлаш, рағбатлантириш.

Янги мавзу юзасидан олган билимларини текшириш учун икки гуруҳ ўқувчилари бир- бирига “Интервю” усулидан фойдаланиб саволлар беришади, билимларини мустаҳкамлайди.

4 .Дарсни якунлаш:

Ўқувчиларни билимини баҳолаш, фаол иштирок этган ўқувчиларни атаб ўтиш, рағбатлантириш.

5. Уйга вазифа:

Матнни ифодали ўқиш. мазмуни билан танишиш.